Logo

Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотираси ёдга олинди

Январ 30, 2026. 16:28 • 24 сония

205
Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотираси ёдга олинди

МОСКВА, 30 январь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жамоаси, Москвадаги Савдо ваколатхонаси ва Миграция агентлиги ходимлари ватандошларимиз билан биргаликда Россия пойтахти марказидаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, мустақил юртимизнинг илк давлат раҳбари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Москвада Ислом Каримов ҳайкали 2018 йил 18 октябрда очилган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш