Туркияда Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди
Март 15, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 127
АНҚАРА, 15 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Туркия Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси Жамоат хавфсизлигини таъминлаш департаменти вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Туркия ҳудудида вақтинча ёки доимий бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бедарак йўқолган ватандошларни қидириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида томонлар йўқолган фуқароларни тезкор қидириш масалалари бўйича маълумот алмашишни кучайтириш, тегишли идоралар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш ва қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.
Шунингдек, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл фуқароларининг мурожаатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Туркия томони Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бедарак йўқолган ватандошларни қидириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси