Logo

Ўзбекистон бош консули Новосибирск шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида сақланаётган 19 нафар ватандошимиз билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказди

Март 14, 2026. 10:30 • 2 дақ

172
Ўзбекистон бош консули Новосибирск шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида сақланаётган 19 нафар ватандошимиз билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказди

НОВОСИБИРСК, 14 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Россия Ички ишлар вазирлигининг Новосибирск вилояти бўйича бош бошқармаси Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида сақланаётган 19 нафар ватандошимиз билан видеоконференцалоқа орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фуқароларимиз билан ўтказилган суҳбатлар давомида уларнинг 18 нафари меҳнат шартномалари ва патентларини расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш муддатларини бузганлиги, шунингдек, Россия ҳудудида қонуний бўлиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига риоя қилмаганлиги сабабли ушбу марказда эканлиги маълум бўлди.

Бош консул томонидан фуқароларимизга Марказда бўлиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тавсиялар берилиб, уларни сақлаш, овқатланиш шароитлари ва тезроқ ватанга қайтиш имкониятлари бўйича илтимос ва истаклари тингланди.

Шунингдек ўқинг

Бош консулхона ва мазкур марказ ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик натижасида 18 нафар фуқароларимизга 2026 йил 16, 18 ва 19 март кунлари Ўзбекистонга амалга ошириладиган авиақатновларга чипталар сотиб олиш бўйича тезкор келишувга эришилди.

Ўзбекистон фуқаролари Бош консулхона томонидан кўрсатилган эътибор учун алоҳида миннатдорлик билдириб, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш