Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида сайёр қабул бўлиб ўтди
Февраль 28, 2026. 11:31 • 33 сония
• 143
АТИРАУ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида доимий ва вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Сайёр қабул доирасида Оқтов шаҳрига келиш имкони йўқ фуқароларга янги Ўзбекистон паспортлари топширилди ва маҳаллий қонунчилик талаблари тушунтирилди.
Атирау шаҳрида ишлаш мақсадида бўлиб турган ватандошлар билан учрашув ўтказилди ва уларнинг иш жойидаги шароитлари билан танишилди. Консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтириш берилди.
Атирау шаҳрида жойлашган вақтинча сақлаш қабулхонасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва Қозоғистонда бўлиб туриш қоидаларини бузганликда ушланган Ўзбекистон фуқаролари ҳолати ўрганилди. Уларга ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириш ва ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
