Logo

Ўзбекистон БМТ қўмитасига ирқий камситишга қарши халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида даврий маъруза тақдим этди

Апрель 23, 2026. 16:37 • 2 дақ

229

ЖЕНЕВА, 23 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 21–22 апрель кунлари Ўзбекистон делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТнинг Ирқий камситишни тугатиш қўмитасининг 117-сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламентимиз юқори палатаси маълумотига кўра, сессия доирасида Ўзбекистоннинг Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини бажариши юзасидан XIII–XIV бирлашган даврий маърузалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Делегация аъзолари томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, камситишнинг барча шаклларига қарши курашиш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган изчил ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, қонунчиликни такомиллаштириш, институционал механизмларни кучайтириш ҳамда амалиётда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 1965 йил 21 декабрдаги резолюцияси асосида қабул қилинган мазкур Конвенция доирасидаги мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан Қўмитага тақдим этилган XIII–XIV бирлашган даврий маърузалар асосида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш