Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида "Олти дюйм тупроқ" ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
Апрель 28, 2025. 11:41 • 2 дақ
• 1474
ЛОНДОН, 28 апрель. /"Дунё" АА/. "Ер куни" муносабати билан Ўзбекистон элчихонасида таниқли британиялик кинорежиссёр Колин Рамсей томонидан суратга олинган "Олти дюйм тупроқ" ("Six Inches of Soil") номли ҳужжатли фильмнинг тақдимоти ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Six Inches of Soil" Британияда суратга ҳужжатли фильм бўлиб, у регенератив қишлоқ хўжалиги ва агроэкология соҳаларига бағишланган. Фильмда ёш фермерларнинг бир йиллик тажрибалари орқали тупроқни тиклаш ҳамда экологик ва тоза озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилинган. Унда регенератив қишлоқ хўжалигининг, яъни тупроқни соғломлаштириш, биологик хилма-хилликни тиклаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун экологик барқарор усуллар батафсил ёритилган.
Тадбирда Британиянинг илмий-академик ва жамоат доиралари вакиллари, талабалар ва ҳамюртларимиз қатнашди.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов тақдимот аввалидаги нутқида иштирокчиларни республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда ўзбек-британ ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Хорижий томонга Ўзбекистон раҳбарияти томонидан атроф-муҳит ҳимояси ҳамда иқлим ўзгариши соҳаларида, жумладан табиатни асраш, сув ресурсларини тежаш йўналишларида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан таъсис этилган Иқлим кенгаши фаолияти ва унинг асосий вазифалари тўғрисида маълумот берилди.
Шу йилнинг 4-5 апрель кунлари бўлиб ўтган биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми якунларига, форум доирасида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
"Олти дюйм тупроқ" ҳужжатли фильм режиссёри Колин Рамсей ва бошқалар ўз чиқишларида иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ҳимояси, чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича Ўзбекистон ташаббусларини юксак баҳоладилар.
–Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда "Олти дюйм тупроқ" фильмнинг тақдимотини ўтказганимиздан мамнунмиз. Ер куни муносабати билан тақдим этилган фильм тадбирда иштирок этган талабалар, ишбилармон доира вакиллари ва соҳа мутахассисларига манзур бўлди, деган умиддамиз, – деди режиссёр Колин Рамсей. – Ушбу картинада тупроқни асраш ва унинг унумдорлигини ошириш, экологик вазиятни мўътадиллаштириш ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш бўйича муҳим вазифалар ёритилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ФАОда “Она ер нидоси” номли ўзбек ҳужжатли фильми намойиш қилинди
Буюк Британия компанияси билан пластик маҳсулотлар биодеградацияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатилади