Logo

ФАОда “Она ер нидоси” номли ўзбек ҳужжатли фильми намойиш қилинди

Декабрь 10, 2025. 10:44 • 2 дақ

214
ФАОда “Она ер нидоси” номли ўзбек ҳужжатли фильми намойиш қилинди
ФАОда “Она ер нидоси” номли ўзбек ҳужжатли фильми намойиш қилинди
ФАОда “Она ер нидоси” номли ўзбек ҳужжатли фильми намойиш қилинди
ФАОда “Она ер нидоси” номли ўзбек ҳужжатли фильми намойиш қилинди

РИМ, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАОда 5 декабрь – Бутунжаҳон тупроқ куни муносабати билан “Она ер нидоси” номли ўзбек ҳужжатли фильми намойиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур учрашув Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Халқаро тупроқ жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда 100 га яқин иштирокчи, жумладан, фильм муаллифлари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Халқаро тупроқ жамғармаси, ФАО бош директори маслаҳатчиси ва Тошкентдаги ваколатхонаси вакиллари, Римдаги элчихоналар делегациялари ва Италияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар қатнашди.

Тадбирнинг очилиш қисмида Ўзбекистон элчиси “Она ер нидоси” фильми ҳақида гапириб, ушбу ижод намунасида иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат хавфсизлиги шароитида тупроқ ресурсларининг аҳамиятига эътибор қаратилганини таъкидлади.

Фильмда мамлакатимизнинг тупроқ хилма-хиллиги, барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётлари ҳамда ФАО лойиҳаларидаги илғор тупроқ муҳофазаси технологиялари намойиш этилган.

Мазкур фильм намойиши ва у билан боғлиқ тадбир томошабинлар томонидан юқори баҳоланди. Тадбир иштирокчилари фикрига кўра, ФАО билан ҳамкорликда бутун дунёда кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётган бўлса-да, уларнинг кенг миқёсда тарғиб қилиниши камдан-кам кузатилади. Ўзбекистон бундай тадбирни ташкил этган дастлабки мамлакатлардан бири эканини алоҳида қайд этиб, бошқа давлатлар ҳам бу тажрибани кенгроқ қўллаши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида ФАО бош директори маслаҳатчиси Ўзбекистоннинг ер деградацияси, тупроқ шўрланиши ва сув билан боғлиқ муаммоларга қарши қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш