Logo

Самарқанддаги CITES конференциясида 70 турдаги денгиз ҳайвонлари савдосини тўлиқ тақиқловчи қарор қабул қилинди

Декабрь 09, 2025. 17:38 • 2 дақ

120
Самарқанддаги CITES конференциясида 70 турдаги денгиз ҳайвонлари савдосини тўлиқ тақиқловчи қарор қабул қилинди
Самарқанддаги CITES конференциясида 70 турдаги денгиз ҳайвонлари савдосини тўлиқ тақиқловчи қарор қабул қилинди

ВАРШАВА, 9 декабрь. /“Дунё” AA/. 24 ноябрь куни Самарқандда бошланган CITES конференциясининг 20-йиғилиши якунланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Польшанинг “SAMORZADOWY.P” порталига таяниб.

Тадбирларда йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенцияга (CITES) аъзо мамлакатларидан ҳукумат делегатлари, илмий доиралар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, кузатувчилар – жами уч мингга яқин киши иштирок этди.

Ҳар икки-уч йилда ўтказиладиган CITES доирасидаги муҳокамалар қайси турларга нисбатан қатъий назорат ёки савдо тақиқини жорий этишни белгилайди. Конвенция 41 мингга яқин ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари савдосини тартибга солади ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турларни ҳимоя қилиш бўйича асосий глобал форум ҳисобланади.

Ёввойи табиатни сақлаш жамияти (WCS) Самарқанд конференциясининг кўплаб қарорлари, айниқса, денгиз ҳайвонларини ҳимоя қилиш борасида новаторлик касб этганини таъкидлади. Унда бир неча акула ва скат турларини ўз ичига олган 70 дан ортиқ тур савдоси бутунлай тақиқланди.

“Кейинги CITES конференцияси эҳтимол 2028 йилда бўлиб ўтади, бу давлатларга қабул қилинган қарорларни амалга оширишга, кузатувчиларга эса уларнинг реал таъсирини баҳолашга вақт беради. Таъкидланишича, чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ниҳоятда муҳим: агар улар фақат қоғозда қолса, глобал биохилма-хиллик хавф остида қолишда давом этади”,- дея хулосаланган мақолада.

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш