Logo

Буюк Британия компанияси билан пластик маҳсулотлар биодеградацияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатилади

Сентябрь 14, 2025. 13:57 • 40 сония

343
Буюк Британия компанияси билан пластик маҳсулотлар биодеградацияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатилади

ЛОНДОН, 16 сентябрь. /"ДунёАА/. Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Буюк Британиянинг "Poly material" компанияси мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Poly material" компаниясининг корпоратив алоқалар бўйича бош директори Стивен Альтманн-Рихер мулоқот аввалида Ўзбекистоннинг чиқиндилар соҳасини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатини ва бу борада миллий стратегия ишлаб чиқишга қаратилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

Музокаралар якунида "Poly material" компанияси билан пластик маҳсулотлар биодеградацияси соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

"Poly material" компанияси 2015 йилда Лондонда таъсис этилган. Дунёда биринчи бўлиб пластик моддаларни табиий парчаланишга олиб келадиган инновацион технология ишлаб чиққан. Компания лабораторияси Лондон Қироллик коллежи (London Imperial College) кампусида жойлашган.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш