Ўзбекистон элчихонаси: Авиаҳалокатда жабрланган ватандошлар саломатлиги хавф остида эмас
Октябрь 07, 2023. 21:42 • 31 сония
• 1254
ВEНА, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. 4 октябрь куни Австриянинг Каринтия федерал ерининг Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 21 ёшли K.Н. ва A.Х. юртдошларимиз Словениядаги «Aviation Career Center» авиамактабининг талабалари ва ҳозирда Каринтия федерал ери клиникаларда даволанмоқда.
Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан боғланди. Шифокорларнинг хабар беришича, K.Н. ва A.Х.ларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назоратга олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига