“Янги Ўзбекистонга қанот бўлайлик!” видеороликлар танлови эълон қилинди

Ноябрь 19, 2026. 21:30 • 2 дақ

• 117
“Янги Ўзбекистонга қанот бўлайлик!” видеороликлар танлови эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Республика Маънавият ва маърифат маркази хориждаги ёшларнинг Ватанга бўлган меҳр, ифтихор ва дахлдорлик туйғуларини ижодий намоён этиш мақсадида “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” шиори остида ижодий видеороликлар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Танловда хорижда яшаётган, таҳсил олаётган ёки меҳнат қилаётган 14–35 ёшли ватандошлар иштирок этиши мумкин.

Танлов икки йўналишда ўтказилади:

ü “Ватаним – менинг нигоҳимда” – узоқдан туриб Ватанни қандай кўрасиз, нимани соғинасиз, нимадан фахрланасиз?

ü “Янги Ўзбекистон феномени” – юртимиздаги янгиланишлар ва тараққиёт сизнинг нигоҳингизда.

Танлов шартлари:

· Видеоролик давомийлиги 1–3 дақиқа бўлиши;

· Ўзбек тилида тайёрланиши;

· Тасвир ва овоз сифати талаб даражасида бўлиши;

· Энг муҳими, видеоролик муаллифнинг шахсий ғояси ва ижодий ёндашувига асосланиши лозим.

Шунингдек ўқинг

Кўчирма ва аввал эълон қилинган ишлар танловга қабул қилинмайди.

Ғолиблар қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:

§ 1-ўрин — 5 миллион сўм;

§ 2-ўрин — 3 миллион сўм;

§ 3-ўрин — 2 миллион сўм.

Ижодий ишлар 2026 йил 25 ноябрга қадар @VatanQanotBot  telegram-боти орқали қабул қилинади.

Ғолиб ва совриндорлар диплом билан тақдирланиб, марказнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Азиз ватандош ёшлар! Ўз нигоҳингиз, ғоянгиз ва истеъдодингиз орқали Янги Ўзбекистон қиёфасини намоён этинг. Ватан тараққиётига ўз ижодингиз билан ҳисса қўшинг.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш