Ўзбекистон ва Бельгия ҳудудлараро алоқалари юқори босқичга кўтарилади
Ноябрь 17, 2024. 13:29 • 37 сония
• 112
БРЮССЕЛЬ, 17 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти амалий ташриф билан Бельгиянинг Намюр провинциясида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида провинция губернатори Денис Матен, Синей қишлоқ хўжалик мактаби ва Намюр меҳмонхона мактаби раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда Ўзбекистон вилоятлари билан Намюр провинцияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мамлакатимизга қишлоқ хўжалиги таълими ва туризм соҳасига замонавий Бельгия тажрибасини жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташриф якунлари бўйича ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, Намюр меҳмонхона мактаби ва Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университети ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги таълими соҳасида ўзаро манфаатли йўналишларни аниқлаш мақсадида ўзбекистонлик ва белгиялик мутахассислар ўртасида алоҳида учрашув ташкил қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади