Британия компанияси Ўзбекистон бизнес субъектларига халқаро консалтинг хизматлари кўрсатишни таклиф қилмоқда
Август 03, 2024. 08:44 • 37 сония
• 146
ЛОНДОН, 3 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Razlin Capital" компанияси таъсисчиси Содиқ Разоқ билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Содиқ Разоқ Ўзбекистон томонини "Razlin Capital" компанияси фаолияти билан батафсил таништирди. Шунингдек, компания Ўзбекистоннинг йирик бизнес субъектлари ва тадбиркорларининг Британия бозорларига кириши, республикага хорижий инвестицияларни жалб этиш, жумладан халқаро IPOлар ўтказиш йўналишларида ҳамкорликка тайёрлиги билдирилди.
Мулоқот якунида мазкур йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида келгусида икки томонлама учрашув ва ташрифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
"Razlin Capital" инвестицияларни жалб этишга кўмаклашувчи консалтинг компанияси ҳисобланади. Ташкилот ўз мижозлари учун молия бозорлари билан ҳамкорлик ўрнатишга, қолаверса хусусийлаштириш йўналишларига доир тавсияларни ишлаб чиқади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди