Исломободда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 03, 2025. 15:57 • 2 дақ
• 45
ИСЛОМОБОД, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон савдо вазири ўринбосари Мари Кази билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро товар айланмасини ошириш, инвестиция ва саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, банк-молия муносабатларини такомиллаштириш, шунингдек транспорт ва логистика соҳаларидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Икки томонлама савдо ҳажмини янада ошириш ва транспорт-логистика масалаларини оптималлаштириш, ушбу жараённинг барқарор ишлашини таъминлаш борасидаги амалий чоралар ва таклифлар кўриб чиқилди.
Олий даражали учрашув чоғида келишилганидек, ўзаро савдо айланмасини 2 миллиард долларга етказиш борасидаги вазифалар, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасидаги маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш механизмлари мувофиқлаштирилди.
Соҳавий идоралар ўртасида ўтказилаётган онлайн учрашувлар формати самарадорлиги масаласи ҳам кўри чиқилиб, фитосанитар соҳасидаги ҳамкорлик самарали йўлга қўйилгани, фармацевтика, электротехника ва саноат ускуналари йўналишларидаги мулоқотларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, саноатнинг айрим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш учун ишлаб чиқариш стандартлари ва сертификатлаш тизимларини ўзаро тан олиш, маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри етказиб берилишини йўлга қўйиш ҳамда қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш кераклиги қайд этилди.
Банк-молия йўналишидаги алоқаларни кенгайтириш, икки давлат ўртасида бевосита молиявий операцияларни амалга ошириш тизимини шакллантириш, энергетика ва геология соҳаларидаги ҳамкорликни жадаллаштириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кучайтириш ва "Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форуми"ни ўтказиш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда минтақавий интеграция лойиҳалари, жумладан Трансафғон темир йўлини бунёд этишга оид масалаларга эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди