Logo

Италия компанияси Ўзбекистондаги йирик қурилиш лойиҳасида иштирок этади

Август 26, 2024. 16:16 • 48 сония

236
Италия компанияси Ўзбекистондаги йирик қурилиш лойиҳасида иштирок этади

РИМ, 26 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг "ESB Group" компанияси бошқарув кенгаши маслаҳатчиси, халқаро алоқалар бўйича директори Гаэтано Криши билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда мазкур компаниянинг Ўзбекистонда янги қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган "Ширин" замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар мажмуиси лойиҳасидаги иштирокини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

"ESB Group" компанияси "Ширин" мажмуаси ҳудудида 20 гектар майдонда итальян архитектурасининг ўзига хос анъаналари ва замонавий ютуқлари асосида уй-жой, спорт, таълим иншоотларидан иборат мавзе лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Компания вакилининг айтишича, Абруццо вилояти сейсмик ҳудудда жойлашгани туфайли, бу ердаги қурилиш компаниялари бинолар зилзилабардошлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади ва ушбу йўналишда катта тажрибага эга.

"Бугун кунда Ўзбекистонда қурилаётган "Янги Тошкент", "Bukhara City" каби йирик лойиҳалар мамлакат қурилиш бозорининг дунё миқёсида жозибадорлигини янада оширишга ва янги ҳамкорларни жалб этишга хизмат қилмоқда", – деди Гаэтано Криши.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш