Ўзбекистон ва БАА консуллик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ноябрь 16, 2026. 19:23 • 51 сония
• 40
АБУ-ДАБИ, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БАА Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик масалалари бўйича вазир ёрдамчиси Шайха Ҳисса Ол Нахаён билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида томонлар консуллик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки давлат фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.
Консуллик хизматлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон ва БААнинг тегишли идоралари ўртасида ахборот алмашинуви ва ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар амалдаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашиб, консуллик масалалари бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси