Logo

Латвия компанияси ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини ишга олишни режалаштирмоқда

Май 24, 2024. 09:49 • 48 сония

361
Латвия компанияси ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини ишга олишни режалаштирмоқда

РИГА, 24 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Тимур Раҳмонов Латвиянинг "Kreiss" транспорт-логистика компанияси раҳбари Дмитрий Чебаевский билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар транспорт ва логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш, кадрлар танлаш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва мамлакатимизда ихтисослаштирилган ўқув марказларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Латвия томони мамлакатимизда маҳаллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини ошириш доирасида транспорт хизматларига давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёз ва преференцияларни юқори баҳолади.

Ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини "Kreiss" компаниясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб этишга қизиқиш билдирилди. Латвия томони, шунингдек, Тошкент автомактабларидан бири негизида Европа рўйхатидан ўтганлик гувоҳномасини бериш имкониятига эга оғир вазнли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ўқитиш ва тайёрлаш марказини очиш лойиҳасини амалга ошириш режалари ҳақида маълумот берди.

Музокаралар натижасида 10-14 июнь кунлари "Kreiss" компанияси делегациясининг мамлакатимизга тегишли вазирлик ва идораларда учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш