Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон саммитида ХИТА ҳам иштирок этади

Сентябрь 26, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 125
Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон саммитида ХИТА ҳам иштирок этади

 ЖЕНЕВА, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг БМТ бўлими ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси (ХИТА) бош котиби Марсело Аби-Рамиа Каэтано билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар Ўзбекистон ва ХИТА ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Марсело Каэтано Ўзбекистоннинг ассоциация фаолиятидаги фаол иштироки ҳамда мамлакатда ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя чоралари билан қамраб олишни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Мулоқот жараёнида 2026 йил 21–22 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Болалар фаровонлигига сармоя киритиш: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли ривожланиш сари” Бутунжаҳон саммитига алоҳида эътибор қаратилди.

ХИТА бош котиби Ўзбекистон ушбу халқаро тадбирга мезбонлик қилаётганини эътироф этиб, ассоциация ушбу нуфузли тадбирда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, амалий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, илғор тажриба алмашиш ва келгусида Ўзбекистонда ХИТА тадбирларини ўтказиш бўйича келишиб олди.

Учрашув давомида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш