Ўзбекистоннинг янги элчиси Ҳиндистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Март 27, 2024. 17:13 • 59 сония
• 504
ДEҲЛИ, 27 март. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Сардор Рустамбоев Деҳлидаги "Раштрапати Бҳаван" саройида Ҳиндистон Президенти Драупади Мурмуга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳиндистон Президенти Ўзбекистон Президентига юксак ҳурмат ва самимий тилакларини изҳор этди, мамлакатимиз раҳбарияти ва халқига тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилади.
Олий ва юқори даражалардаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар икки давлатнинг кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги кучли сиёсий иродаси ва қатъиятини тасдиқлаётгани, стратегик шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имкониятини тақдим этаётгани таъкидланди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш учун улкан салоҳият ва ўзаро интилиш мавжудлиги қайд этилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг замонавий ҳолати юқори баҳоланиб, барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар янада ривожланишига ишонч билдирилди.
Ҳиндистон Президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги элчиси Сардор Рустамбоев 2024 йил 25 январь куни Деҳлига етиб келган эди. Бунгача у мамлакатимизнинг Франциядаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади