Польшадан Андижондаги техникумга замонавий АКТ жиҳозлари туҳфа қилинди
Ноябрь 09, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 146ВАРШАВА, 9 ноябрь. /“Дунё” АА/. Хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда касбий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Андижон шаҳридаги 7-сон техникумга беғараз ҳомийлик ёрдами кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур хайрия лойиҳаси Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу давлатдаги “Varsovia” бизнес ва амалий фанлар университети раҳбарияти ҳамкорлигида амалга оширилди.
Польша томонидан Андижондаги техникумнинг таълим имкониятларини кенгайтириш доирасида муассасага 1 та интерактив доска ва 15 та компьютер жамланмаси тақдим этилди.
Ушбу замонавий жиҳозлар ўқув жараёнини рақамлаштириш, дарсларни интерактив шаклда ташкил этиш ҳамда ўқувчиларнинг ахборот технологиялари бўйича амалий кўникмаларини оширишга хизмат қилади.
Мазкур ҳамкорлик касбий таълим сифатини яхшилаш, Европа стандартлари асосида малакали мутахассислар тайёрлаш ва ёшларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


