Logo

Ўзбекистон элчиси Япония мудофаа вазирининг ўринбосари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Май 15, 2025. 15:51 • 34 сония

133
Ўзбекистон элчиси Япония мудофаа вазирининг ўринбосари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ТОКИО, 15 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония мудофаа вазирининг ўринбосари Таро Хонда билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 Суҳбатдошлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга олий даражадаги ташрифи доирасида эришилган келишувлар ҳамда имзоланган ҳужжатлар икки давлат мудофаа идоралари ҳамкорлигини ривожлантиришда мустаҳкам пойдевор бўлганлигини таъкидладилар.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Япония Мудофаа вазирликлари ўртасида киберхавфсизлик, IT ва бошқа ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларни жадаллаштиришга келишилди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида доимий алоқаларни давом эттириш таклифи қўллаб-қувватланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш