Ўзбекистон элчиси ИҲТ мамлакатлари дипломатларининг Венгрия парламенти қўмита раиси билан учрашувида иштирок этди

Ноябрь 14, 2026. 11:30 • 52 сония

• 107
Ўзбекистон элчиси ИҲТ мамлакатлари дипломатларининг Венгрия парламенти қўмита раиси билан учрашувида иштирок этди

БУДАПЕШТ, 14 ноябрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Давлат мажлиси Ташқи ишлар қўмитаси раиси, ҳукмрон “Тиса” партияси вакили Мартон Хайду билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.

Учрашувда халқаро кун тартиби, Венгрия ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, парламентлараро ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мартон Хайду Венгриянинг Шарқ мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаб, ҳамкорлик ўзаро манфаатдорлик ва миллий манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида давом эттирилишини билдирди.

Учрашув якунида Венгрия ва ИҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги конструктив мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда амалий ҳамкорликни кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш