Ўзбекистон элчиси Буюк Британиянинг Шарқий Сассекс графлигидаги етакчи олий таълим муассасалари раҳбарияти билан учрашди

Июнь 01, 2026. 10:55 • 2 дақ

63
Ўзбекистон элчиси Буюк Британиянинг Шарқий Сассекс графлигидаги етакчи олий таълим муассасалари раҳбарияти билан учрашди
Ўзбекистон элчиси Буюк Британиянинг Шарқий Сассекс графлигидаги етакчи олий таълим муассасалари раҳбарияти билан учрашди
Ўзбекистон элчиси Буюк Британиянинг Шарқий Сассекс графлигидаги етакчи олий таълим муассасалари раҳбарияти билан учрашди

ЛОНДОН, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Шарқий Сассекс графлигига ташрифи давомида бир қатор учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Сассекс университети ректори ва президенти Саша Розенейл Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, университетнинг Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий тадқиқотлар ва малака ошириш йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида университет раҳбарияти Ўзбекистонда кампус ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирилди.

Ташриф доирасида мазкур муассаса тадқиқотчилари ва профессорлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Британия томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, таълим тизимидаги янгиланишлар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиёти ва унинг сармоявий жозибадорлиги, йирик “яшил” инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, маданият, санъат, туризм, фан, ёшларга оид сиёсат ҳамда аждодларнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш соҳаларида эришилган ютуқлар ёритиб берилди.

Шунингдек ўқинг

Университет 1959 йилда “University College of Sussex” сифатида ташкил этилган, 1961 йилда эса расман университет мақомини олган. Ҳозирда унда 18 минг нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқда. Муассасада 2 минг нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритади. Университетда табиий фанлар, аниқ фанлар, гуманитар ва ижтимоий фанлар, бизнес, хорижий тиллар, санъат ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича бакалавр ва магистратура дастурлари мавжуд.

Брайтон-Сассекс тиббиёт мактаби (BSMS) раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Британия томони Ўзбекистоннинг тиббиёт олий ўқув юртлари билан, хусусан, педиатрия, эндокринология ва юқумли касалликларни даволаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Қайд этилишича, мактаб 2002 йилда Брайтон ва Сассекс университетлари ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, Буюк Британиянинг етакчи тиббиёт таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. BMBS таълим дастури беш йилга мўлжалланган, унга ҳар йили 200 нафарга яқин талаба қабул қилинади ва клиник амалиёт биринчи курсдан бошланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш