Logo

Сеул шаҳрида Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Декабрь 22, 2024. 11:54 • 55 сония

1093
Сеул шаҳрида Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

CЕУЛ, 22 декабрь /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) президенти Ил Су Ха билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида мамлакатимизнинг ижтимоий йўналишда олиб бораётган сиёсати, жумладан жамиятнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда ногиронлар учун махсус марказларни яратиш бўйича фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳужжати лойиҳасини шакллантириш юзасидан аниқ келишувларга эришилди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш учун кундузги марказларни ташкил этиш, Жанубий Корея модели асосида оилавий зўравонлик қурбонларига тез ёрдам кўрсатиш марказлари моделини жорий этиш ҳамда ижтимоий ҳимоя ва тиббий ёрдам хизматларини интеграцияси жараёнини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув салоҳиятини ошириш ҳамда Самарқандда сил касаллигини аниқлаш ва даволашни кучайтириш каби лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш