Ўзбекистон ва Қувайт ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтиради

Ноябрь 10, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 69
Ўзбекистон ва Қувайт ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтиради

АЛ-КУВАЙТ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайтнинг ижтимоий ишлар, оила ва болалар ишлари вазири Амсал Ҳодий ал-Ҳувайла билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида ижтимоий ҳимоя, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларга кўмаклашиш борасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Дипломатлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар, хусусан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳалла тизими орқали аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш амалиёти хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Суҳбат чоғида илғор тажрибалар бўйича ўзаро фикр алмашиш, қўшма ўқув дастурлари ва ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Кувайт Ижтимоий ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш, онлайн музокаралар ва ўзаро ташрифларни ташкил этиш таклифлари билдирилди.

Учрашув якунида Кувайт вазири Ўзбекистонга таклиф этилди. Мулоқот икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни ижтимоий соҳадаги амалий ташаббуслар билан янада бойитишга қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш