Тошкент ва Маскат шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Июнь 10, 2024. 10:50 • 43 сония
• 218
МАСКАТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Маскат муҳофази (вилояти) губернатори Сауд бин Ҳилол ал-Бусайди билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Губернаторнинг айтишича, ўмонликлар Ўзбекистоннинг машҳур ва қадимий шаҳарлари ҳақида тарихий китобларда ўқиган. "Икки давлат халқларини ўзаро боғлаб турувчи кўплаб қадриятлар мавжуд. Шунингдек, икки қадимий ва навқирон Тошкент ҳамда Маскат шаҳарлари ўртасида манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиш давлатлараро муносабатлар ривожига ҳисса қўшади", деди у.
Томонлар икки давлат пойтахтларини боғловчи ҳаво қатновларини йўлга қўйиш нафақат шаҳарлараро, балки икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни тубдан ўзгартиришга хизмат қилишини қайд этдилар.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш мақсадида Тошкент ва Маскат шаҳарлари мутасаддиларининг ўзаро ташрифларини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади