Ашхободда икки ва кўп томонлама форматларда бўлажак Ўзбекистон -Туркманистон тадбирларига тайёргарликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
Январ 08, 2025. 17:42 • 55 сония
• 198
АШХОБОД, 8 январь. /"Дунё" АА/. Кеча Ашхободда Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак икки ва кўп томонлама, шу жумладан олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув давомида икки мамлакатнинг минтақавий ва халқаро майдондаги ҳамкорлиги, шунингдек, Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" доирасида 2025 йилда тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси