Бонн шаҳрида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва туристик салоҳиятига бағишланган ахборот кечаси бўлиб ўтди

Ноябрь 20, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 163
Бонн шаҳрида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва туристик салоҳиятига бағишланган ахборот кечаси бўлиб ўтди

БОНН, 20 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Франкфурт- Майн шаҳридаги Бош консулхонаси “Бухоро – Бонн” дўстлик жамияти билан ҳамкорликда Бонн шаҳрида мамлакатимизнинг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятига бағишланган ахборот кечасини ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Германия ишбилармон доиралари вакиллари, тадбиркорлар, компания раҳбарлари, шунингдек, молия, ҳуқуқ, кўчмас мулк, солиққа тортиш, суғурта, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари ва кадрлар танлаш соҳалари мутахассислари иштирок этди.

Иштирокчиларга Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятлари, инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Саноат, қурилиш, кўчмас мулк, молиявий ва консалтинг хизматлари, рақамли технологиялар, соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Хорижий компанияларнинг Ўзбекистонга ортиб бораётган қизиқиши тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар очаётгани таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирнинг алоҳида қисми туризм соҳасига бағишланди. Қатнашчиларга мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларнинг меъморий обидалари ҳамда сайёҳлик йўналишлари, шунингдек, гастрономик, маданий-маърифий, экологик ва зиёрат туризми имкониятлари тақдим этилди. Германия сайёҳлик бозори Ўзбекистон туристик брендини тарғиб қилишнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида қаралаётгани алоҳида қайд этилди.

Учрашув давомида иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашиб, Ўзбекистон бозорига чиқиш шартлари, маҳаллий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш ва турли тармоқлардаги шериклик истиқболлари ҳақида қўшимча маълумот олишга катта қизиқиш билдирдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш