Ўзбекистонда Латвия почтаси ваколатхонаси очилиши мумкин
Май 26, 2025. 09:57 • 48 сония
• 118
РИГА, 26 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Тимур Раҳмонов Латвиянинг янги тайинланган транспорт вазири Атис Швинка билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Латвия икки томонлама савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Латвия томони Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги асосий ҳамкори сифатида кўришини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашгани ва икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми ошганини урғуланди.
– Расмий Рига транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор, – деди вазир Атис Швинка. – Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида транспорт масалалари бўйича атташе лавозими очилгани бунинг тасдиғидир. Биз ўзбекистонлик экспортёрлар ва мамлакатларимиз порт инфратузилмаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга, шу жумладан, преференциялар бериш масалаларида кўмаклашишга тайёрмиз.
Учрашув давомида, шунингдек, "Uzbekistan Airways"нинг Тошкент-Рига йўналиши бўйича парвозлари сонини ошириш, авиакомпаниялар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Осиё йўналишида қўшма рейсларни ишлаб чиқиш, электрон тижоратни фаоллаштириш ва мамлакатимизда Латвия почтаси ваколатхонасини очиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади