Logo

Ўзбекистон ва Латвия тиббиёт ҳамда фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади

Август 19, 2024. 09:34 • 47 сония

147
Ўзбекистон ва Латвия тиббиёт ҳамда фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади

РИГА, 19 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Темур Раҳмонов Латвия соғлиқни сақлаш вазири Хоссам Абу Мери билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасида тиббиёт соҳасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш, тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз дипломатик миссияси раҳбари Латвия томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Вазир Хоссам Абу Мерининг айтишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатда тиббиёт соҳаси юқори ривожланишга эришди. 

"Латвия томони соғлиқни сақлашнинг деярли барча йўналишларида Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Хусусан, тиббиёт олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш ва фармацевтика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки томон учун фойдали бўлади", - деди у.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш