Бахтиёр Саидов: Бельгия элчихонасининг Тошкентда иш бошлаши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди

Сентябрь 10, 2026. 20:30 • 2 дақ

136
Бахтиёр Саидов: Бельгия элчихонасининг Тошкентда иш бошлаши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгиянинг мамлакатимиздаги янги тайинланган элчиси Матиас Кендени қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бельгиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Матиас Кендедан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, ­ – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. – Суҳбат давомида Тошкентда Бельгия элчихонаси фаолияти йўлга қўйилаётгани икки давлат муносабатларидаги муҳим воқеа экани қайд этилди.

Давлатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.

Икки томонлама ва Европа Иттифоқи доирасида Ўзбекистон–Бельгия алоқаларини янада ривожлантиришга тайёрлигимизни маълум қилдик.

Шунингдек ўқинг

Жаноб элчига Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 16 мартда ўрнатилган.

Матиас Кенде аввалроқ Бельгиянинг Тошкентдаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Эрик де Майер ўрнини эгаллади.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш