Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари икки томонлама алоқалардаги юқори динамикани давом эттиришга келишиб олдилар
Апрель 25, 2025. 21:46 • 46 сония
• 139
ТОШКЕНТ, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Олмаота шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Олмаотада Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари юзасидан очиқ ва атрофлича фикр алмашдик. Суҳбатимиз савдо, транспорт-логистика алоқалари, минтақавий хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик каби кенг кўламли йўналишларни қамраб олди.
Ўзбекистоннинг тараққиётини доимий қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, барқарор, фаровон ва ўзаро боғланган минтақани барпо этишга қаратилган умумий интилишларимиз учун Хитой томонига миннатдорлик билдирамиз. Икки томонлама алоқаларимиздаги юқори динамикани давом эттиришга келишиб олдик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди