Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳукуматлараро битимни ҳамда 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар
Июль 15, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 47
ТОШКЕНТ, 15 июль. /“Дунё” АА/. Кеча Ашхободда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзоладилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Музокараларимиз якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2027–2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури.
Имзоланган ҳужжатлар сиёсий мулоқотни янада институционал асосда ривожлантириш, ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда замонавий хавфсизлик соҳасидаги ўзаро мувофиқлашувни мустаҳкамлашга хизмат қилади”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси