Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари раҳбарлигида икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди
Июль 15, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 128
ТОШКЕНТ, 15 июль. /“Дунё” АА/. Кеча Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Туркманистон делегациясига эса Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бошчилик қилди.
“Тор доирадаги музокараларимиз якунланганидан сўнг Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Маслаҳатлашувлар давомида Давлатлар Раҳбарлари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси, икки томонлама ҳамкорликнинг барча устувор йўналишлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашдик.
Ушбу механизм ташқи сиёсат идораларимиз ўртасида мунтазам мулоқотни таъминлаш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш ҳамда бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар учун мазмунли кун тартибини шакллантиришга хизмат қилмоқда”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси