Ўзбекистон ва Гвинея-Бисау ТИВ раҳбарлари БМТ ва Қўшилмаслик ҳаракати доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди

Июль 07, 2026. 23:00 • 2 дақ

131
Ўзбекистон ва Гвинея-Бисау ТИВ раҳбарлари БМТ ва Қўшилмаслик ҳаракати доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди

ТОШКЕНТ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Гвинея-Бисау ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва ҳамжамиятлар вазири Фатумата Жау билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Гвинея-Бисау Республикаси ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва жамиятлар вазири Фатумата Жау хоним билан телефон орқали самимий ва мазмунли мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Гвинея-Бисау ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик. Сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини шакллантириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек, БМТ ва Қўшилмаслик ҳаракати доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдик.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдик”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гвинея-Бисау ўртасида 2023 йил апрель ойида дипломатик муносабатлар ўрнатган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш