Ўзбекистон ва Покистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истиқболлари ва минтақадаги вазиятни муҳокама қилдилар

Май 16, 2026. 19:10 • 2 дақ

56
Ўзбекистон ва Покистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истиқболлари ва минтақадаги вазиятни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 16 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан самимий ва мазмунли телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Минтақадаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашиб, Покистоннинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдик.

Ўзбекистон–Покистон муносабатларининг бугунги ижобий динамикаси ва уларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдик. Савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек ўқинг

Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш ва ташқи сиёсий идоралар ўртасидаги яқин мулоқотни изчил давом эттириш муҳим эканини таъкидладик”.

“Дунё” АА архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш