Ўзбекистон ва Сингапур ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Май 11, 2026. 21:48 • 52 сония
• 68
ТОШКЕНТ, 11 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Сингапур Республикаси ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан жаноблари билан самимий ва мазмунли телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, минтақавий ва глобал миқёсдаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдик, бўлажак тадбирлар кун тартибини белгилаб олдик.
Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги дўстона ва кўп қиррали алоқаларни янада ривожлантириш учун Вазирликларимиз яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




