Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали қўшма илмий-амалий конференция ва йирик халқаро от спорти тадбирлари якунларини сарҳисоб қилдилар

Май 11, 2026. 19:50 • 2 дақ

53

ТОШКЕНТ, 11 май. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов жаноблари билан телефон орқали мулоқот ўтказишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари барча йўналишларда изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан яна бир бор таъкидладик.

Шунингдек, жорий йил 8–10 май кунлари Ўзбекистонда Туркманистон томони ва хорижий меҳмонлар иштирокида юқори савияда ташкил этилган “Ахалтекин отлари – халқлар дўстлиги рамзи” мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳамда йирик халқаро от спорти тадбирлари муваффақиятли ўтгани ҳақида сўз юритдик.

От спорти мусобақалари Ўзбекистон ва Туркманистон халқлари ўртасидаги қардошлик ришталари ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим майдонга айлангани тўғрисида умумий фикр билдирдик.

Кўплаб совринлар билан бир қаторда, мусобақа ғолибларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Жаноби Олийлари номидан юксак мукофотлар билан тақдирланганини алоҳида мамнуният билан қайд этдик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш