Ўзбекистон ва Сингапур ТИВ раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Июнь 22, 2026. 16:00 • 2 дақ

90
Ўзбекистон ва Сингапур ТИВ раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Cингапур Республикаси ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан жаноблари билан самимий ва самарали музокаралар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Аввало, делегациямизга кўрсатилган илиқ қабул ва самимий меҳмондўстлик учун Cингапур томонига миннатдорлигимизни изҳор этдик.

Ўзбекистон ва Cингапур ўртасидаги муносабатлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатлар муштараклиги асосида изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдик.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни кўпайтириш истиқболларини муҳокама қилдик.

Шунингдек ўқинг

Олий даражадаги мулоқотларни давом эттириш, 2027 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш, шунингдек, турли даражадаги ташрифлар кун тартибини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.

Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдик.

Марказий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш, АСEАН билан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда кўп томонлама дипломатия доирасидаги шерикликни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканимизни таъкидладик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш