Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери Ўзбекистон билан меҳнат мигрантлари бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Июнь 22, 2026. 20:30 • 2 дақ

84
Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери Ўзбекистон билан меҳнат мигрантлари бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ДЮССЕЛЬДОРФ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси вакиллари Дюссельдорф шаҳрида Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери давлат котиби Кристиан Вирмер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат идорасида бўлиб ўтган музокараларда томонлар Ўзбекистон–Германия ҳудудлараро ҳамкорлигини кенгайтириш, жумладан, савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси ва гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига уюшган ҳолда жалб этиш, федерал ернинг тегишли тузилмалари, жумладан, Шимолий Рейн-Вестфалия Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий масалалар вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар, Германиянинг етакчи тармоқ бирлашмалари, жумладан, Германия кимё саноати ассоциацияси билан кадрлар тайёрлаш, технологияларни жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган барча йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Ўзбекистон ва Шимолий Рейн-Вестфалия ўртасида туризм соҳасидаги алмашинувларни кенгайтириш муҳимлиги ҳам алоҳида қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш