Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири EХҲТ бош котиби билан учрашди

Май 21, 2026. 16:50 • 2 дақ

80
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири EХҲТ бош котиби билан учрашди

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Феридун Синирлиоғлу билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Вазирликда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Феридун Синирлиоғлу жаноблари билан самарали ва мазмунли учрашув ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Ҳозирги мураккаб халқаро вазиятда ЕХҲТнинг ўрни ва аҳамияти, унинг очиқ мулоқот ҳамда ўзаро ишончни мустаҳкамлашдаги роли хусусида атрофлича суҳбатлашдик.

Ўзбекистонда гендер тенглиги, ёшлар сиёсати, киберхавфсизлик, «яшил» тараққиёт, экологик барқарорлик ва минтақавий ҳамкорлик соҳаларидаги ташаббусларга алоҳида тўхталиб, ЕХҲТ билан амалий шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладик.

Шунингдек ўқинг

Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ўзаро ишончга асосланган янги муҳит шаклланиб бораётгани учрашувимизнинг муҳим қисми бўлди.

Глобал ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдик. Барча можаро ва зиддиятлар фақат дипломатия, мулоқот ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши зарурлигини қайд этдик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш