Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Қатар ташқи савдо ишлари бўйича давлат вазири ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
Май 20, 2026. 13:05 • 2 дақ
• 156
ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қатар ташқи савдо масалалари бўйича давлат вазири Ал-Сайид Аҳмад бин Муҳаммад билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Қатар Давлати ташқи савдо ишлари бўйича давлат вазири Ал-Сайид Аҳмад бин Муҳаммад билан мазмунли ва самарали учрашув бўлиб ўтди, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. - Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-логистика, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини атрофлича муҳокама қилинди.
Мавжуд улкан салоҳиятни тўлиқ ишга солиш, инвестициявий шерикликни чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Қатар томонини жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумида фаол иштирок этишга таклиф қилдик”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Покистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истиқболлари ва минтақадаги вазиятни муҳокама қилдилар



