Марказий Осиё ва Грузия ташқи ишлар вазирлари Батуми денгиз портига ташриф буюрдилар
Октябрь 24, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 83
ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Батуми шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ҳамкасбларимиз билан биргаликда Батуми денгиз порти фаолияти билан танишдик. Мазкур порт Марказий Осиё, Кавказ ва Европа ўртасидаги савдо-транспорт алоқаларида муҳим аҳамиятга эга, – деб ёзди Бахтиёр Саидов telegram каналида. – Транспорт йўлакларини янада ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз.
Барча тадбирларни юқори даражада ташкил этгани ҳамда самимий қабул ва меҳмондўстлик учун Грузия Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили хонимга, шунингдек, Ажария Автоном Республикаси Ҳукумати раиси Зураб Патарадзе жанобларига чуқур миннатдорлик билдирамиз”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси