Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтказилди

Июль 27, 2026. 19:31 • 52 сония

102
Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 27 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Финляндиянинг янги элчиси Йоханна Мария Огренни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Финляндия Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Йоханна Мария Огрен хонимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сўнгги йилларда Ўзбекистон–Финляндия муносабатлари сезиларли даражада фаоллашмоқда.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Элчи хонимга масъулиятли дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Ўзбекистон–Финляндия муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимизни билдирдик”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 26 февралда ўрнатилган.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш