Маскат шаҳрида Ўзбекистон, Ўмон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари уч томонлама учрашув ўтказди

Ноябрь 17, 2026. 18:30 • 2 дақ

• 45
Маскат шаҳрида Ўзбекистон, Ўмон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари уч томонлама учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Маскат шаҳрида Ўзбекистон, Ўмон ва Эрон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Маскат шаҳрида Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий ҳамда Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан уч томонлама учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Музокаралар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-логистика йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мавжуд транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдик.

Шунингдек, минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашиб, мавжуд кескинликни дипломатик воситалар орқали бартараф этиш ва томонлар ўртасидаги мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидладик.

Шунингдек ўқинг

Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш ҳамда минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни изчил давом эттиришга келишиб олдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш