Logo

Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари Хитой таҳлил марказлари нигоҳида

Ноябрь 05, 2024. 16:32 • 58 сония

246
Ўзбекистон парламенти сайлови якунлари Хитой таҳлил марказлари нигоҳида

ПЕКИН, 7 ноябрь. /"Дунё" АА/. "Хитой ва глобаллашув" таҳлилий маркази сайтида Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Порталда ёзилишича, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан "Хитой ва глобаллашув" маркази вакиллари парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.

"Ўзбекистонга сафари давомида улар бир қатор сайлов участкаларида бўлди, мамлакат ҳақида чуқурроқ маълумот олишди, Ўзбекистон парламенти сайловида овоз бериш жараёнини кузатишди", – дейилган мақолада.

Қайд этилишича, сайловда бутун дунёдан 850 дан зиёд халқаро кузатувчи, халқаро ташкилотлар ва хорижий сайлов комиссиялари вакиллари иштирок этди.

Хитой кузатувчилар миссияси аъзолари Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловларини ижобий баҳолаб, сайлов жараёни демократик, очиқ ва ошкора ўтгани республиканинг сиёсий очиқлиги ва бағрикенглигини акс эттиради, деб ҳисоблади.

Мақолада 37 миллиондан ортиқ аҳолига эга, аҳолисининг ўртача ёши 27 ёш бўлган Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига ва ривожланиш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланган.

"Хитой ва глобаллашув" таҳлилий маркази сайти, шунингдек, "Жорий сайловларда мамлакатда илк бор аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал тизим қўлланилди. Сайловда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 74,72 фоизи қатнашди", – деб хабар қилинган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш