Ўзбекистон Президенти 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этади
Октябрь 12, 2023. 09:45 • 37 сония
• 142
ТОШКЕНТ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 13 октябрь куни амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, саммит тадбирлари давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади.
Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Йиғилиш якунида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига доир қатор битим ва қарорларни қабул қилиш кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди