Сеулда Ўзбекистон парламенти делегациясининг Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Ноябрь 14, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 43
СЕУЛ, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламентимиз юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг устувор йўналишлари, хусусан, хорижда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда касбий ривожланиши учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Ватандошлар Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган самимий учрашувни мамнуният билан эслаб, ўз фикр ва ташаббусларини бевосита етказиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдиришди.
Улар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини фахр билан таъкидлаб, юртимиз тараққиётига ўз билим ва тажрибалари билан ҳисса қўшишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда таълим, меҳнат миграцияси, ижтимоий ҳимоя, илм-фан, инвестиция ва маданий ҳамкорлик йўналишларида қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси