Стокгольмда Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
Октябрь 26, 2023. 19:03 • 36 сония
• 3162
СТОКГОЛЬМ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Стокгольм шаҳрида Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, аввал мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги Муваққат ишлар вакили сифатида ишлаган Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Нодир Ғаниев 52 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппарат ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Швецияга жўнаб кетишидан олдин у ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг Стокгольмдаги дипломатик ваколатхонаси 2022 йилда очилган ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Россиянинг Жанубий Кореядаги элчилари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди
Индонезияда Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули ватандош талабалар билан учрашди
Ўзбекистон элчиси Австрия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Ўзбекистон дипломатлари Чеченистонда таҳсил олаётган юртдошларимиз билан учрашдилар