Logo

Минскда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди

Октябрь 08, 2025. 10:22 • 2 дақ

75
Минскда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди

МИНСК, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Беларусь пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Беларусь вазирлик ва идоралари, Минскда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, етакчи компаниялар раҳбарлари ҳамда фаол ватандошлар иштирок этди.

Тадбирнинг фахрий меҳмони сифатида Беларусь Бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко қатнашди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда эришган ютуқларини юксак баҳоладилар.

 Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий-маданий соҳаларда чинакам тарихий ўзгаришлар юз бераётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги сиёсий роли ва мақоми сезиларли даражада ошгани, мамлакатимиз билан ҳамкорликка бўлган ишонч ва интилиш мустаҳкамлангани қайд этилди.

Беларусь Бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко ўз навбатида, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва доимий қўллаб-қувватлашга асосланганини айтиб ўтди. "Беларусь ва Ўзбекистонни мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туради. Икки давлат президентларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик деярли барча йўналишларда юқори даражага кўтарилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик фаол ривожланмоқда, икки мамлакат шаҳарлари ва ҳудудлари ўртасидаги бевосита алоқалар кенгаймоқда", дея қайд этди у.

Қабул маросимининг маданий қисмида концерт дастури ташкил этилди ҳамда ўзбек ва беларуслик дизайнерлар иштирокида либослар намойиши ташкил этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш